Kuzatuvchi.uz / "ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БИР КУНДА БЕРИЛИШИ МУМКИН

"ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БИР КУНДА БЕРИЛИШИ МУМКИН

Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 йилдаги 547-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

            Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб (Ҳукуматнинг 28.04.2021 йилдаги  250-сон қарори билан тасдиқланган) га қуйидаги мазмунда ўзгариш киритилган:

 халқ депутатлари туман ёки шаҳар Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади.

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

23-03-2024, 22:32
Saytga qaytish