16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга кўра, Ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда махсус воcита "электрошок"ни қўллаш ҳуқуқига эга:
▪️фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
▪️жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
▪️ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
▪️жиноятни содир этишда ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
▪️ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
▪️зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.