Вазирлар Маҳкамасининг 140-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан
Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
➖кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
➖қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
➖баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
➖ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.