Kuzatuvchi.uz / ЎЛИМНИ ҚАЙД ЭТИШ ТАРТИБИ

ЎЛИМНИ ҚАЙД ЭТИШ ТАРТИБИ

Оила кодексининг 223-моддасига асосан, ўлимни қайд этиш марҳумнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.

 Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорига асосан ўлимни қайд этиш суднинг мазкур қарорида кўрсатилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. 

 Ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида ўлган болаларнинг туғилганлиги ва ўлими тиббий муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида қайд этилади.

Ўлим содир бўлганлиги ҳақидаги ариза ўлим содир бўлган куни ёки мурда топилгач, уч кундан кечиктирмай берилиши зарур.

Ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан марҳумни дафн қилиш тақиқланади.

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

23-03-2024, 19:03
Saytga qaytish