Kuzatuvchi.uz / УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:

-тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

-тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

-илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган оила аъзолари такрорий мурожаат этганда;

-жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

-ариза берувчи ва оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида (Ёдингизда бўлса бу норма қанча эканлигини олдинроқ гаплашган эдик)

Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

23-03-2024, 19:01
Saytga qaytish