Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 585-сон қарорига мувофиқ ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар контракт асосида ўқишга кирганда контракт пули ҳокимликлар томонидан (ҳар бир ҳудуддан 100 тадан) 4 ўқув йили давомида тўлаб берилади.
💵 Молиявий аҳволи яхши ОТМлар юқоридаги тоифага кирувчи 50 нафаргача хотин-қизларни биринчи ўқув йилида бепул ўқитади.
✍️ Контрактни қоплаб бериш учун ОТМнинг қабул комиссиясига мурожаат қилинади.
Ю.ХЎЖАМУРАТОВА,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.