Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 250-сон қарорига мувофиқ "Аёллар дафтари"га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача миқдорда кредит ажратилади.
☑️ Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари орқали берилади.
Ю.ХЎЖАМУРАТОВА,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.