Kuzatuvchi.uz / ДАВЛАТ МУЛКИ ХАРИДОРИГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ БЕРИЛАДИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ХАРИДОРИГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ БЕРИЛАДИ

“Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-907-сон, 14.02.2024 й.) Президент томонидан имзоланди. 

Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажарилганидан кейин, 5 иш куни ичида харидорга давлат хизматлари марказлари орқали ёки ЯИДХП (my.gov.uz) воситасида QR-код қўйилган ҳолда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилади. 

Давлат мулкини хусусийлаштириш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг, жалб қилинган савдолар ташкилотчисининг ҳамда инвестиция воситачисининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

 

Н.НУРЖОНОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

 

 

12-03-2024, 02:26
Saytga qaytish