Kuzatuvchi.uz / ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ КАСБИЙ СЕРТИФИКАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛАДИ

ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ КАСБИЙ СЕРТИФИКАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛАДИ

Ҳукумат қарори (87-сон, 12.02.2024 й) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

 

Унга кўра, педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

 

Талабгор назорат синовида қатнашиш учун сўровномани давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтади.

 

 

 

Н.НУРЖОНОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

 

12-03-2024, 02:24
Saytga qaytish