Kuzatuvchi.uz / “РАҚАМЛАШТИРИШ СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ (ПҚ–51-СОН, 01.02.2024 Й.) ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

“РАҚАМЛАШТИРИШ СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ (ПҚ–51-СОН, 01.02.2024 Й.) ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

 Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади:

 

- нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур;

 

- халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби;

 

-инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.

 

У.АЛЛАМОВ,

 Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

12-03-2024, 02:12
Saytga qaytish