“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун (ўрқ–901-сон, 01.02.2024 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди.
- Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
-Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.
У.АЛЛАМОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.