Kuzatuvchi.uz / УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРДА ТАБЕЛЬ ЮРИТИШ ВАЗИФАСИ КИМГА ЮКЛАТИЛАДИ

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРДА ТАБЕЛЬ ЮРИТИШ ВАЗИФАСИ КИМГА ЮКЛАТИЛАДИ

Табель учун ЎИБДЎ масъул саналади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20-декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари 2-параграфида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятларининг мажбуриятлари қайд этилган бўлиб улар орасида:

-педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлари таркибининг иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш мажбурияти ҳам белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, умумтаълим мактабларида табель юритиш мажбурияти ЎИБДЎнинг зиммасига юклатилади.

О.РАЖАПОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

11-03-2024, 00:58
Saytga qaytish