Kuzatuvchi.uz / ХОДИМ ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛГАНДА ИШ БЕРУВЧИ ХОДИМНИНГ ҚАНДАЙ ТУРДАГИ ҲАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШИ КЕРАК?

ХОДИМ ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛГАНДА ИШ БЕРУВЧИ ХОДИМНИНГ ҚАНДАЙ ТУРДАГИ ҲАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШИ КЕРАК?

Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир. 

Доимий иши кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарларига чиқиши хизмат сафарлари ҳисобланмайди.

Хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт:

-йўлкира харажатлари;

-турар жой ижараси харажатлари;

-доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик);

-ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

Вчера, 19:10
Saytga qaytish