Ходим қуйидаги асослар бўйича ишдан бўшатилганда иш қидириш даврида 2 ойгача ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади:
-ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганда;
-ходим иш берувчи билан ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганда;
-ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғи кўтарадиган бошқа ишга ўтишни рад этгада ёки иш берувчида тегишли иш бўлмаганда;
-ходимлар сони ёки штатлар қисқарганда;
-ташкилот тугатилганда;
-ходим малакаси етарли бўлмаганда;
-шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланганда;
-суднинг ташкилотни тугатишга оид қарори кучга кирганда.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.