Рақамлаштирилган меҳнат дафтарчаси пенсия тайинлашда қандай ёрдам беради?
-Иш стажи тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда аниқланади ва пенсия тайинлаш жараёнида сиздан қоғоз шаклдаги ҳужжатлар талаб этилмайди.
Меҳнат дафтарчасини рақамлашганини қандай кўришим мумкин?
-my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталларии орқали шахсий кабинетингиздан кўришингиз мумкин.
Электрон меҳнат дафтарчаси ишончли ҳисобланадими?
-Ҳа, у давлат томонидан тасдиқланган расмий электрон ҳужжат ҳисобланади.
-Корхона архиви ёки меҳнат дафтарчаси йўқолган тақдирда иш стажларини қандай қилиб “тиклаш” мумкин?
-Агар фуқаронинг иш стажи тўғрисидаги маълумотлари йўқолган бўлса, ушбу вазиятда йўқолган меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суднинг қарори билан белгиланади. Бундай ҳолатга тушиб қолган фуқаролар иш стажларини тиклатиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.