Ҳукумат қарори (522-сон, 20.08.2025 й.) билан “Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, маълумотларни мазкур реестрга киритиш ёки чиқариш бўйича аризалар ЯИДХП (my.gov.uz), давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали тақдим этилади.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.