“Этилен ва пропилен полимерларидан юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (252-сон, 18.08.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва аниқ техник параметрлар асосида шакллантириладиган рўйхат бўйича республикага олиб кириладиган полиэтилен гранулалари учун акциз солиғи 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январгача ноль ставкада қўлланади.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.