“Самарқанд вилоятида “Нуробод технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–243-сон, 04.08.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Нуробод туманида инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва саноатни ривожлантиришнинг 2025–2030 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
-юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига жами 1,1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.