Kuzatuvchi.uz / ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ПАТРУЛЬ-ПОСТ ХИЗМАТИ БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН ШАРТНОМА АСОСИДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ПАТРУЛЬ-ПОСТ ХИЗМАТИ БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН ШАРТНОМА АСОСИДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори (477-сон, 30.07.2025 й.) билан “Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 

Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари (ваколатли орган) томонидан ушбу жойларда фаолият кўрсатувчи талабгор билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

Вчера, 17:32
Saytga qaytish