Kuzatuvchi.uz / ПЕНСИЯ ЁШИГА ТЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА АВТОМАТИК (“ПРОАКТИВ”) ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНАДИ

ПЕНСИЯ ЁШИГА ТЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА АВТОМАТИК (“ПРОАКТИВ”) ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

(https://lex.uz/ru/pdfs/7532229)ЎРҚ-1066-сон, 19.05.2025 йил. (https://lex.uz/ru/pdfs/7532229)

 

Унга кўра:

-фуқаро пенсия ёшига тўлиши муносабати билан унинг мурожаатисиз ёшга доир пенсия тайинланади;

-фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади, шунингдек, фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи, оила таркиби ва бошқа маълумотлари тегишли ташкилотларнинг ахборот базаларидан олинади.

 

Бундан ташқари, агар фуқаро "проактив" шаклда тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга.

 

Бунда фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан ёхуд давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиши керак. 

 

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ва сўровнома 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

  

      Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

 

 

Вчера, 15:36
Saytga qaytish