Kuzatuvchi.uz / ИККИ ДАВЛАТ ЎРТАСИДА ҚЎШМА ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

ИККИ ДАВЛАТ ЎРТАСИДА ҚЎШМА ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилишди.

 

Улар ҳузурида ташриф доирасида имзоланган, жумладан:

 

-инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида;

 

-стратегик аҳамиятга эга хомашё соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;

 

-миграция ва ҳаракатланиш эркинлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;

 

-барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, маданий меросни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида;

 

-Иқлим жамғармаси ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ҳамкорлик, "Sogesid" ва "Ansaldo" компаниялари билан "яшил" ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;

 

-Тушиа, Пиза ва Турин университетлари билан шериклик тўғрисидаги икки томонлама битимларни алмашиш маросими ҳам ўтказилди.

 

Шунингдек, расмий ташриф доирасида Италия Миллий тадқиқотлар маркази, "SIMEST" ва "Danieli" компаниялари, Перужа университети ҳамда бошқа ташкилотлар билан қатор ҳужжатлар имзоланди.

 

 

        Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

Вчера, 20:51
Saytga qaytish