“Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (318-сон, 15.05.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб:
-йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото
ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга;
-шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.