Kuzatuvchi.uz / АЛ-ХОРАЗМИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

АЛ-ХОРАЗМИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-160-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди. 

 

Қарорга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Ал-Хоразмий университети ташкил этилади.

 

Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

 

 

        Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

 

5-06-2025, 13:29
Saytga qaytish