“Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (264-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:
-Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;
-педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.
-Ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.