Ҳукумат қарори (263-сон, 28.04.2025 й.) билан “Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди.
Низом маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, солиқ имтиёзларига маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) идентификация кодларини бириктириш тартибини белгилайди.
Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар миллий каталог объекти ҳисобланади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.