Kuzatuvchi.uz / “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

“Янги Ўзбекистон” университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-151-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди. 

 

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Университетнинг магистратура мутахассисликлари талабаларига Вазирлар Маҳкамасининг қарори (https://lex.uz/ru/docs/6045973) билан таълимнинг бакалавриaт босқичига жорий қилинган давлат грантини ажратиш тартиби жорий этилади.

 

Университетда Европа стандартлари асосида Германия Федератив Республикасининг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт факультети ташкил этилади.

 

 

        Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

3-06-2025, 13:04
Saytga qaytish