Kuzatuvchi.uz / КРЕДИТОРЛАРНИНГ ГАРОВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН ТАЛАБЛАРИНИ ҚАНОАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

КРЕДИТОРЛАРНИНГ ГАРОВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН ТАЛАБЛАРИНИ ҚАНОАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Қонун (ЎРҚ-1060-сон, 22.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Мазкур Қонун билан Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, «Гаров тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:

 

-агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан камроқни ташкил қилса;

 

-агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет 3 ойдан ошмаган бўлса.

 

 

        Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

3-06-2025, 13:01
Saytga qaytish