Kuzatuvchi.uz / МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА СУБСИДИЯ ВА КРЕДИТЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА СУБСИДИЯ ВА КРЕДИТЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

 

Шунингдек, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

 

 

 

        Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

3-06-2025, 12:48
Saytga qaytish