“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади.
Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорларга баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.