Ҳукумат қарори (233-сон, 17.04.2025 й.) билан “Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида” ги Вақтинчалик Низом қабул қилинди.
Низом Хоразм вилоятида Президент қарорида белгиланган муддатларда (https://lex.uz/ru/docs/7223758#7224428)(2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача) инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
-тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 10 млн сўм;
-1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 15 млн сўм;
-2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 20 млн сўм.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.