Kuzatuvchi.uz / ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХИТОЙДАГИ ЭЛЧИХОНАСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН ВАКИЛ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХИТОЙДАГИ ЭЛЧИХОНАСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН ВАКИЛ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ

Президент томонидан 09.02.2024 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-66-сон Қарор имзоланди.

 

2024 йилда ҳудудда жами 6,5 трлн сўмлик 421 та инвестлойиҳа амалга оширилади.

 

Банклар ёрдамида 86,6 нафар субъектни бизнесга жалб қилиш режалаштирилмоқда, шундан:

 

Шунингдек 1,6 мингта хизмат кўрсатиш объектларини яратиш орқали 2,9 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

 

Йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш учун аукцион савдоларга 19,5 га ер майдонлари чиқарилади.

 

Бундан ташқари:

 

Қорақалпоғистонда инновацион технологияларга асосланган экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарга "Нукус" эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.

 

"Нукус" ЭИЗ иштирокчилари билан инвестиция мажбуриятларини бажармаган инвестиция шартномалари бекор қилинмайди. Зона иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш фақат суд томонидан амалга оширилади.

 

1 апрелдан Истанбул – Нукус – Тошкент, Самарқанд – Нукус – Истанбул йўналишлари бўйича рейслар йўлга қўйилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.02.2024 йилдан кучга кирди.

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч   тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.
22-02-2024, 06:53
Saytga qaytish