Kuzatuvchi.uz / ҚАЙСИ ДАВЛАТЛАР РЕЗИДЕНТЛАРИ КАПИТАЛ БОЗОРИДАГИ «ТАРТИБГА СОЛИШ ҚУМДОНИ»ГА КИРИШЛАРИ МУМКИН

ҚАЙСИ ДАВЛАТЛАР РЕЗИДЕНТЛАРИ КАПИТАЛ БОЗОРИДАГИ «ТАРТИБГА СОЛИШ ҚУМДОНИ»ГА КИРИШЛАРИ МУМКИН

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи қабул қилинди (29.01.2024 й. АВ рўйхат рақами 3493-сон).

 

Низом:

 

Тан олинган 38 та хорижий юрисдикциядан бирида рўйхатдан ўтган чет эл юридик шахси аризачи бўлиши мумкин.

 

Аризачи ҳужжатларни (таъсис ҳужжатлари, анкеталар, лицензиялар). Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига топширади. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилинганда у ҳақида маълумотлар реестрга киритилади.

 

Махсус режим доирасида: 

чет эллик инвестиция воситачиларининг ходимларига тан олинган хорижий юрисдикцияларда берилган қимматли қоғозлар билан ишлаш имконини берувчи малака сертификатлари мазкур ходимларга Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ алоҳида қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.

 

22-02-2024, 06:43
Saytga qaytish