Kuzatuvchi.uz / ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУЧАЙТИРИЛАДИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУЧАЙТИРИЛАДИ

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-71-сон, 24.02.2024 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра:

-2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

-2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

19-03-2025, 06:25
Saytga qaytish