Ҳукумат қарори (102-сон, 18.02.2025 й.) билан “Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.
Маъмурий регламент давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2025 йил 1 апрелдан юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.