Қонун (ЎРҚ-1028-сон, 12.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан “Ипотека тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунларга ипотека муносабатларига электрон гаров хатини жорий этишни, бундай гаров хати билан таъминланган мажбуриятларни бажаришни, у бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни ва ундан фойдаланишга доир бошқа механизмларни белгилашни, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқлари ҳамда гаров хати тугатиш массасига киритилмаслигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.