Kuzatuvchi.uz / МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШДА ТАДБИРКОРЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШДА ТАДБИРКОРЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори (78-сон, 11.02.2025 й.) билан “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди. 

Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

19-03-2025, 06:02
Saytga qaytish