Ҳукумат қарори (76-сон, 11.02.2025 й.) билан “Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Маърифий фаолият – инсонни шахсий, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш, индивидуал салоҳияти, имкониятлари, коммуникатив қобилиятларини яхшилаш учун зарур кўникма ва малакани шакллантиришга қаратилган ҳамда давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмайдиган фаолият тури ҳисобланди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.