Kuzatuvchi.uz / ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА САМАРАЛИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА САМАРАЛИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

 “Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-20-сон, 10.02.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

19-03-2025, 02:08
Saytga qaytish