“Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросини юртимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-43-сон, 07.02.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида республика танлови, шунингдек, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда “Навоийхонлик кечалари” ташкил этилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.