Қонун (ЎРҚ-1024-сон, 06.02.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.