“Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (44-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
“Электрон навбат” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида"ги низом;
“Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида “Fast-track” хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.