Ҳукумат қарори (45-сон, 29.01.2025 й.) билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Унга кўра, низом қуйидагиларни назарда тутади:
-ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳисобга олиш;
-истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш;
-истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни назорат қилиш.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.