“Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-24-сон, 25.01.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади.
Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.