“Наманган давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-23-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институти негизида Наманган давлат техника университети ташкил этилади.
Университетда юридик шахс мақомисиз Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.
Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Наманган тўқимачилик саноати институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.