Kuzatuvchi.uz / ХАЛҚ ХОКИМИЯТНИНГ ЯГОНА МАНБАИДИР

ХАЛҚ ХОКИМИЯТНИНГ ЯГОНА МАНБАИДИР

Конституциямизнинг 7-моддасида “Халқ давлат хокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат хокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат хокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, хокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф хисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади” деб белгиланган. Мазкур моддада хокимиятнинг ягона манбаи халқ эканлингининг белгиланиши давлат бошқарувни амалга оширишда ваколатни ҳалқдан олишини англатади. 

Конституцияда давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи орган-Олий Мажлис, суд хокимияти –Олий мажлис ва Конституциявий суд, ижро хокимияти эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши мустаҳкамланган, Президент эса давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.
         Халқ давлат хокимиятини амалага оширувчи орган ва мансабдор шахсларни сайлашда, тайинлашда бевосита ёки вакиллари орқали иштирок этади. Конституцияга хилоф равишда давлат хокимияти ваколятларини ҳар қандай шаклда эгаллаб олиш тақиқланадива жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

Ш.БЕКМЕДОВА,

Янгибозор тумани ФҲДЁ бўлими мудири.

14-02-2025, 00:18
Saytga qaytish