Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади: (https://lex.uz/docs/6257288#6261652)
-қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;
-оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;
-шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;
-малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;
-ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
-ногиронлиги бўлган шахсларга;
-1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
-меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;
-атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.