Kuzatuvchi.uz / ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ХОДИМНИНГ РУХСАТИСИЗ ИШ ҲАҚИДАН УШЛАБ ҚОЛИНАДИ?

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ХОДИМНИНГ РУХСАТИСИЗ ИШ ҲАҚИДАН УШЛАБ ҚОЛИНАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан ходимнинг  ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса 269-модданинг иккинчи қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади:

 

 солиқлар ва йиғимларни ундириш учун; 

 

 суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;

 

 иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун;

 

 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;

 

 иш берувчи томонидан ходимга қўлланган жаримани ундириш учун;

 

 ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун.

 

 Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-01-2025, 12:05
Saytga qaytish