Kuzatuvchi.uz / САҚЛАНИШИ ТАҚИҚЛАНГАН ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИ САҚЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ

САҚЛАНИШИ ТАҚИҚЛАНГАН ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИ САҚЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ

Президент томонидан  имзоланган Қонун (ЎРҚ-1019-сон, 16.01.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-01-2025, 11:41
Saytga qaytish