Kuzatuvchi.uz / ПАХТА ХОМАШЁСИНИНГ БОШЛАНҒИЧ НАРХИ НЬЮ-ЙОРК БИРЖАСИДАГИ ФЬЮЧЕРС КОТИРОВКАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ БЕЛГИЛАНАДИ

ПАХТА ХОМАШЁСИНИНГ БОШЛАНҒИЧ НАРХИ НЬЮ-ЙОРК БИРЖАСИДАГИ ФЬЮЧЕРС КОТИРОВКАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ БЕЛГИЛАНАДИ

“Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-7-сон, 17.01.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил пахта ҳосилидан, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси календарь йилининг 1 ноябрь кунида (2025 йил ҳосили учун 1 февралда) пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархини (биринчи нав, иккинчи синф) аниқлаб, Биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-01-2025, 11:34
Saytga qaytish