Kuzatuvchi.uz / ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ САНОАТИДА ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАНЖИРИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ САНОАТИДА ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАНЖИРИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6-сон, 16.01.2025 й.) қабул қилинди. 

Фармонга кўра, 2025–2027 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

Тўқимачилик тармоғида қайта ишлашни чуқурлаштириш учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш мақсадида белгиланган қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-01-2025, 11:28
Saytga qaytish